«Интер» клубининг собиқ ҳужумчиси Хулио Круз миланликларга «Реал Мадрид»нинг иқтидорли футболчисини қўлга киритишни маслаҳат берди.
Милан клуби айни дамда «Комо» шарафини ҳимоя қилаётган Николас Пасга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчига бўлган ҳуқуқларнинг ярми Мадриднинг «Реал» клубига тегишли эканлиги трансферни қийинлаштириши мумкин. Шу сабабли Круз «нерадзуррилар»га бор эътиборни Франко Мастантуонога қаратишни таклиф қилди.
«Менга Пас ёқади, лекин «Интер» учун уни сотиб олиш мушкул бўлишини биламан, чунки «Реал» уни қайтариб олади. Мастантуоно билан эса вазият бошқача. У ҳам жуда иқтидорли, аммо ҳозирда «Реал»да муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабабли уни ўз томонимизга оғдириб олиш осонроқ кечади», — деди Круз Sky Sport нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, «Ривер Плейт»дан Мадрид клубига ўтган Франко Мастантуоно дебют мавсумида «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллашга қийналмоқда.













