Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» ва ван де Вен ўртасидаги музокаралар кечикмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Микки ван де Вен билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, «шпорлар» Европа клублари томонидан қизиқиш ортиб бораётган нидерландиялик футболчини йўқотишни истамаяпти. Шу сабабли, Лондон клуби амалдаги келишув 2029 йилгача мўлжалланганига қарамай, у билан янги шартнома имзолаш ниятида.

Қайд этилишича, ван де Веннинг ўзи қарор қабул қилишга шошилмаяпти. У мавсум якунини кутиш ва «Тоттенхэм» Премьер-лигада қолиш-қолмаслигини кўрмоқчи. 35-турдан сўнг Роберто Де Дзерби шогирдлари 37 очко билан турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:13, 11.05.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик