Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Флик ва «Барселона»: Янги шартноманинг муҳим деталлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ханс-Дитер Флик ва «Барселона» клуби агент Пини Захави иштирокида амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришишди. Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, томонлар 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги битимни келишиб олишган.

Муҳим жиҳатлардан бири шундаки, меҳнат шартномасида ҳамкорликни яна бир мавсумга — 2029 йилнинг ёзигача узайтириш имконияти кўзда тутилган. Ушбу банд маълум бир спорт мақсадларига эришилган тақдирда фаоллашади. Яқин вақт ичида «Барселона» Флик билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Барселона» «Реал»ни (2:0) мағлуб этиб, Испания чемпионлигини қўлга киритган эди.

Киритилди: 18:52, 11.05.2026.
Ўқилди: 268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик