Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Ипсвич»ни элитага олиб чиққан мураббий «Кристал Пэлас»га ўтиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ипсвич Таун» бош мураббийи Киран Маккенна яқин орада жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис қўл остида «тракторчилар» Чемпионшип турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб, Англия Премьер-лигасига йўлланмани қўлга киритган эди. Манбанинг берган маълумотига кўра, юқори дивизионнинг бир қатор клублари ёш мураббийнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Ипсвич Таун» раҳбарияти Маккенна билан хайрлашишни истамаса-да, эҳтимолий кетишга тайёргарлик кўриб, унинг ўрнини босадиган номзодлар рўйхатини шакллантирган. Қайд этилишича, Маккенна фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган энг асосий жамоа «Кристал Пэлас» бўлиб турибди.

«Шишачилар»ни ёзда Оливер Гласнер тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, Лондон клуби Андони Ираола номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Басклик мутахассис мавсум якунида «Борнмут»дан кетишини расман эълон қилган.

Киритилди: 22:58, 11.05.2026.
Ўқилди: 172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик