«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Миллий профессионал футболчилар иттифоқи (UNFP) талқинига кўра, 2025/26 йилги мавсумда Франциянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Тақдирлаш маросими Парижда бўлиб ўтди.
28 ёшли франциялик футболчи ушбу совринни кетма-кет иккинчи йил қўлга киритди.
Шунингдек, номзодлар қаторидан Дембеленинг жамоадошлари — португалиялик Нуну Мендеш ва Витор Феррейра Витинья, шунингдек, Мейсон Гринвуд («Марсель») ва Флориан Товен («Ланс») ўрин олган эди.
2025/26 йилги мавсумда Дембеле 37 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. У 2023 йилнинг августидан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025 йилда ҳужумчи France Football талқини бўйича «Олтин тўп» ва ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот соҳибига айланган эди.













