Кириш Регистрация

АПЛ сари яна бир қадам: «Халл Сити» «Миллуол»ни мағлуб этиб, плей-офф финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

«Халл Сити» АПЛ йўлланмаси учун Чемпионшип плей-офф босқичи ярим финалининг иккинчи ўйинида «Миллуол» устидан ғалаба қозонди — 2:0. Баҳс Лондондаги «Ден» стадионида бўлиб ўтди.

Голларга жазоирлик ҳужумчи Муҳаммад Беллуми (64-дақиқада) ва инглиз форварди Жо Гелхардт (79-дақиқада) муаллифлик қилишди. Беллуми голдан ташқари ўз ҳисобига голли узатмани ҳам ёздириб қўйди.

Дастлабки ўйинда жамоалар гол уришмаган эди. Икки ўйин натижасига кўра, «Халл Сити» плей-офф финалига йўл олди.

Иккинчи финалчи номи «Саутгемптон» ва «Мидлсбро» қарама-қаршилигида аниқланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 0:0 ҳисобида якунланган. Жавоб ўйини 12 май куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ «Ковентри Сити» ва «Ипсвич» турнир жадвалида 1 ва 2-ўринларни эгаллаб, тўғридан-тўғри АПЛга йўл олган эди. «Миллуол» мавсумни учинчи, «Халл Сити» эса олтинчи поғонада якунлаган.

Чемпионшип Юқори дивизионга чиқиш учун плей-офф 1/2 финал. Жавоб ўйини

«Миллуол» — «Халл Сити» — 0:2 (0:0)

Голлар: Беллуми (64), Гелхардт (79). Биринчи ўйин: 0:0.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:46, 12.05.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик