Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Ювентус» ўз юлдузига нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбьясони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 26 ёшли италиялик футболчи яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга тайёр. Айни дамда «Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси қидириш ишларини фаоллаштирган. Аввалроқ ушбу футболчи «Манчестер Сити»нинг ҳам қизиқишлари доирасида бўлган эди.

«Ювентус» ўз футболчисини 60 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Камбьясо 2022 йилнинг июль ойидан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг туринликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 05:47, 12.05.2026.
Ўқилди: 215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик