Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Хаби Алонсо «Челси» бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди.
Лондон клуби «Реал» ва «Байер» собиқ мураббийи билан алоқага чиқиб улгурган. Алонсонинг ўзи ҳам шу ёзда Премьер-лигада иш бошлашга қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, «кўклар» рўйхатида «Фулхэм» устози Марку Силва ва «Борнмут»ни тарк этаётган Андони Ираола ҳам бор. Аввалроқ хабар берилганидек, «Кристал Пэлас» мураббийи Оливер Гласнер ва «Фламенго» собиқ устози Филипе Луис ҳам янги номзодлар қаторига қўшилди.
Луис Лиэм Росеньор тайинлангунга қадар ҳам «Челси» муҳокама қилган номзодлардан бири эди, бироқ ўшанда музокаралар Гари О’Нил келгунига қадар унинг «Страсбур»га ўтиши эҳтимолига қаратилганди.
Клубда Сеск Фабрегас ва Франческо Фарьоли номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бироқ Фабрегас «Комо»дан кетиш нияти йўқлигини маълум қилган, италиялик мутахассисга яқин манбалар эса Фарьоли «Порту»да қолишини таъкидлашмоқда.













