Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

АПЛда ВАР ислоҳотига қаршилик: Ўйинлар давомийлиги янада ортиши мумкин

Баҳо:
+ | -

АПЛ Ҳакамлар ассоциацияси (PGMO) билан ўтказилган музокаралар фонида ВАР ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги таклифни рад этиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Февраль ойида Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ВАР ваколатларини кенгайтиришни маъқуллаган эди: эндиликда видеоассистентлар иккинчи сариқ карточкалар ва бурчак зарбалари белгиланишига ҳам аралашиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ IFAB ушбу ўзгаришни лигалар учун мажбурий қилиб қўймади: чемпионатлар ВАРдан бу тарзда фойдаланишни ўзлари ҳал қилишлари керак.

PGMO АПЛга ВАРдан фойдаланиш кўламини кенгайтиришдан тийилишни тавсия қилди. Ассоциация янги қоидалар бўйича ВАРдан фойдаланиш ўйинлар давомийлигини сезиларли даражада ошириб юборишидан хавотирда. Бу эса ҳакамларга бўлган босимни кучайтириши ва трансляция қилувчи компаниялар билан муносабатларга таъсир қилиши мумкин. Клублар эса янги қоидалар ўйин суръатини пасайтириб, баҳсларни чўзиб юборишини инобатга олмоқда.

Якуний қарор АПЛ клублари томонидан июнь ойида бўлиб ўтадиган ҳар йилги умумий йиғилишда қабул қилинади.

Киритилди: 06:09, 12.05.2026.
Ўқилди: 197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик