«Манчестер Сити» 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра "Etihad Player of the Season" совринига даъвогар футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Номзодлар қаторига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёни аллақачон бошланган бўлиб, у 15 майгача давом этади.
Шундан сўнг ҳал қилувчи босқичга чиқадиган уч нафар финалчи аниқланади.
Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда Ҳусанов «шаҳарликлар» сафида икки марта — январь ва март ойларида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Ўтган мавсумда эса «Манчестер Сити»нинг энг яхши футболчиси соврини хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиолга насиб этган эди.














