Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"У шунчаки безори": "Барселона" журналисти Моуриньонинг "Реал"га қайтишини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньонинг "Реал Мадрид"га қайтиши кутилаётгани ҳақидаги хабарлар "Барселона" атрофида аллақачон хавотир уйғота бошлади. COPE нашри билан ҳамкорлик қилувчи "Барса" журналисти Пако Гонсалес Флорентино Переснинг ушбу танловидан норози эканини яшириб ўтирмади.

"Сўнгги пайтларда Моуриньонинг мухлислари кўпайиб қолганини биламан, лекин у сўнгги ўн йилни қуйи поғонадаги жамоаларни бошқариш билан ўтказган, ғалаба қозонмай қўйган шунчаки бир инсон. У энди "Интер"дан келиб, Европа кубогини ютган пайтдагидек серғайрат эмас", — дейди Гонсалес.

Шунингдек, журналист мураббий ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатларга ҳам тўхталди:

"У Жорже Мендеш қўл остидаги одам. У "Реал" билан гаплашмайди, тўғрироғи Хосе Анхель билан мулоқот қилиши мумкин, лекин Флорентино Перес билан эмас. Ўз вақтида Перес ва Моуриньонинг муносабатлари яхши якунланмаган эди. Ўша пайтда Флорентино билан алоқаларим жуда яхши эди ва у Моуриньога шартномани узайтиришни таклиф қилмаган.

Моуриньо кетган пайтда кийиниш хонаси бўлиниб кетган, Касильяс "айғоқчи"дек иш тутган. Бунинг устига, у — безори. Худди президент сифатида Пикени безорилиги учун ёқтирмаганимдек, Моуриньони ҳам ёқтирмайман, чунки у ҳам безори. Менга эса безорилар ёқмайди", — дея фикрини якунлаган журналист.

Киритилди: 10:01, 12.05.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик