Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Гави ва Винисиус тўқнашуви тафсилотлари очиқланди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашувда Гави ҳамда Винисиус Жуниор ўртасида юзага келган даҳанаки жанг тафсилотлари маълум бўлди.

10 май куни бўлиб ўтган «эл-класико»да «Барселона» мадридликлар устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жорий мавсумдаги чемпионликни қўлга киритди. Ўйин давомида икки футболчи ўртасида кескин тўқнашув юз берди.

Movistar телеканалининг «El Día Después» дастури намойиш этган кадрларга кўра, Гави Винисиусга унинг «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганини эслатган. Бунга жавобан бразилиялик вингер шундай деган: «Тўғри, лекин менда Чемпионлар лигаси соврини бор. Мен Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанман».

Шунингдек, Винисиус «Мен хотиржамман, хотиржамман», деб қўшимча қилган. Гави эса унинг гапини бўлиб: «Шунчаки ўйинингни ўйна ва овозингни ўчир», дея жавоб қайтарган.

Киритилди: 12:13, 12.05.2026.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик