Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Энцо Мареска Италия футболидаги инқироз ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Энцо Мареска Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026 га йўлланмани қўлга кирита олмагани фонида итальян футболидаги муаммолар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар нимадир кутилганидек ишламаётган бўлса, бунинг доим бир нечта сабаби бўлади. Бизга маданий ўзгаришлар керак.

Бизда ёш ўйинчилар йўқ, деб ўйламайман. Гап уларга ўйнаш учун имконият беришдаги жасоратда. Ёш футболчилар ҳам худди тажрибали ўйинчилар каби хато қилишади. Мен ёшлар билан тил топишиб ишлаганман. Барчамиз хато қиламиз.

Чемпионлар лигаси биз қайси йўналишда кетаётганимизни кўрсатмоқда. «ПСЖ» бунга исбот бўла олади. Ўтган мавсумда улар ғолиб бўлишди, бу йил эса — финалда. Биз улардан нимадир ўрганишимиз мумкин.

Менимча, биз доим ўзимизни ҳимоя қиламиз. Агар «ПСЖ» Чемпионлар лигасида зафар қучиб, бу мавсумда ҳам финалга чиққан бўлса, демак, улар ниманидир тўғри бажаришмоқда.

Нима учун «Бавария»га қарши ўйинни танқид қилиб, улар ёмон ҳимояланишди дейишимиз керак? Биз бошқа мамлакатлардан кўп нарса ўрганишимиз мумкин, лекин биз жуда мағрурмиз ва бошқалардан ўрганиш биз учун қийин.

Биз ўзини ҳимоя қиладиган мағрур миллатмиз. Кўплаб мамлакатлар биздан кўра яхшироқ ишламоқда. Нима учун буни тан олмаймиз?

Биз доимо қилаётган ишимиз самарали ва ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳожат йўқ, дейишга мойилмиз», – деди Энцо Мареска.

Киритилди: 12:27, 12.05.2026.
Ўқилди: 160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик