Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Очоа ЖЧ-2026 га тайёргарлик ҳақида таъсирли пост қолдирди

Баҳо:
+ | -

Мексика терма жамоасининг 40 ёшли дарвозабони Гильермо Очоа фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнидаги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Терма жамоа либосини кийиш ҳеч қачон оддий ҳол бўлмаган. Бу доимо улкан шарафдир.

Менинг сўнгги ўқув-машғулот йиғиним бошланмоқда. Лекин бу сафар мен бунга бошқача нигоҳ билан қарамоқдаман.

Қалбим янада тўлароқ, танамда чандиқлар кўпроқ, хотиралар бисёр... Аммо иштиёқ ўша-ўша — худди бир пайтлар ушбу эмблемани ҳимоя қилишни орзу қилган болакайникидек.

Мен ақл бовар қилмас кечаларни, чексиз стадионларни, ҳалигача мени ҳаяжонга соладиган мадҳияларни ва ҳаётимни абадийга ўзгартирган лаҳзаларни бошдан кечирдим.

Ва шунга қарамай... Ҳар сафар Мексика чорлаганда, ичимда нимадир янгидан жўш ура бошлайди.

Эҳтимол, футбол йилларни ҳисоблар. Лекин эҳтирос вақтни санашни билмайди. Мен уйдаман. Мен ўз миллий терма жамоамдаман.

Ва модомики, бу мамлакат учун курашиш имкони бор экан... Менинг қалбим доимо у билан бирга бўлади», — деб ёзди Кипрнинг АЕЛ клуби шарафини ҳимоя қилаётган Гильермо Очоа.

Киритилди: 12:30, 12.05.2026.
Ўқилди: 215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик