Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Реал» Вальверде сардорлик боғичидан маҳрум қилмоқчи. Феде сотилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал» жамоа футболчиси Федерико Вальвердега нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган турли санкция вариантларини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Вальверде машғулотдан сўнг жамоадоши Орельен Тчуамени билан муштлашиб кетгани маълум бўлган эди. Тўқнашувнинг ҳар икки иштирокчиси 500 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Sport.es нашрининг таъкидлашича, «Реал» Вальвердени сардорлик боғичидан ҳам маҳрум қилиши мумкин.

ОАВ маълумотларига кўра, Вальверде сардорлик мақоми учун зарур бўлган намунали хулқ-атвор соҳиби эмас. Унинг етакчилик фазилатларига нисбатан шубҳалар ҳали Хаби Алонсо бош мураббий бўлиб ишлаётган даврдаёқ пайдо бўлган эди.

Энг кескин чора сифатида «Реал»нинг асосий активларидан бири бўлиб қолаётган Вальвердени сотиб юбориш варианти кўрилиши мумкин. 27 ёшли уругвайлик футболчининг трансфер қиймати 120 млн еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 13:58, 12.05.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик