Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Бокс. Мейвезер ва Пакьяо реванш жанги борасида келишувга эришдилар

Баҳо:
+ | -

Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо расмий профессионал жанг ўтказиш бўйича янгиланган шартнома шартларини келишиб олдилар. Бу ҳақда The Ring нашри хабар бермоқда.

Manny Pacquiao Promotions бош директори Жас Матурнинг маълум қилишича, реванш жанги 25 сентябрь, жума оқшомида Лас-Вегасдаги T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади. Жанг трансляцияси ҳуқуқи Netflix платформасига тегишли.

Аввалроқ, февраль ойида жанг 19 сентябрь куни Sphere аренасида ўтказилиши эълон қилинган эди. Бироқ март ойи охирида Мейвезер бу расмий эмас, балки кўргазмали жанг бўлишини ва манзил ҳали аниқ эмаслигини айтганди. Шунга қарамай, The Ring нашри Мейвезер томонидан имзоланган ҳужжатлар билан танишиб чиқди — унда бу жанг кўргазмали эмас, балки боксчининг расмий рекордига киритиладиган профессионал жанг бўлиши кўрсатилган.

Эндиликда 49 ёшли Мейвезер ўзининг мағлубиятсиз рекордини хавф остига қўйган ҳолда, орадан 11 йил ўтиб Пакьяо билан яна бир бор рингга кўтарилади. Эслатиб ўтамиз, уларнинг биринчи жанги даромад келтириш бўйича барча рекордларни янгилаган эди.

Киритилди: 14:56, 12.05.2026.
Ўқилди: 165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик