Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Ювентус» Бернарду Силвага қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мавсум якунлангач, Бернарду Силва тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг «Манчестер Сити»ни тарк этади. Португалиялик футболчининг фаолиятидаги кейинги клуб «Ювентус» бўлиши мумкинлиги ҳақида матбуотда анчадан бери ёзилмоқда.

Машҳур журналист Николо Скира «Ювентус» Бернарду Силвага таклиф қилаётган шартнома шартларини очиқлади. Гап 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган ва яна бир мавсумга узайтириш имконияти бўлган келишув ҳақида бормоқда.

Таклиф этилаётган маош миқдори — 6 миллион евро + 2 миллион евро бонус. Бонусларнинг 1 миллиони Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун, яна 1 миллиони эса жамоавий ва индивидуал ютуқлар учун кўзда тутилган.

Қайд этилишича, «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти 31 ёшли Бернарду Силвани трансфер бозоридаги асосий мақсадларидан бири деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 15:59, 12.05.2026.
Ўқилди: 198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик