Ўрта вазн тоифасида (84 кг гача) собиқ UFC чемпиони Ҳамзат Чимаевнинг акаси Артур Чимаев, укаси аслида Ньюаркдаги (АҚШ) UFC 328 турнирида Шон Стрикленд билан жанг қилишни режалаштирмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни бўлиб ўтган ушбу жангда Ҳамзат Чимаев ҳакамларнинг бўлинган қарори билан мағлубиятга учраган эди.
«Одамларда нега бунчалик қисқа вақт ичида кўп вазн ташлашга қарор қилингани борасида саволлар борлигини тушунаман. UFC билан аслида укасининг Иржи Прохазкага қарши (93 кг вазн тоифасида) жанг қилиши бўйича келишув бор эди. Ҳатто шартнома ҳам тайёр эди.
Бироқ кейинроқ у билан тўғридан-тўғри боғланиб, Шон билан жанг қилишни илтимос қилишди. Ҳамзат шундай инсонки, бундай вазиятларда ҳеч кимга рад жавобини бермайди. У жангни қабул қилди ва 105 кг вазндан 84 кг гача тушишга қарор қилди», — дея Артур Чимаевнинг сўзларини келтирмоқда Sports.ru.













