Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Дани Карвахаль Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун таркибига киритилмади

Баҳо:
+3 | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Испания терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилмади, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Маълумотларга кўра, ФИФА Испания бош мураббийи Луис де ла Фуэнте томонидан тайёрланган 55 нафар футболчидан иборат дастлабки рўйхатни олган. Ушбу рўйхатда Дани Карвахальнинг номи йўқ.

Аввалроқ де ла Фуэнте футболчи билан шахсан телефон орқали гаплашгани айтилмоқда. Эҳтимол, мураббий унга ўз қарорини маълум қилган.

Шу билан бирга, Карвахаль узоқ йиллар давомида Испания терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлиб келган ва соғлом бўлган пайтларда доимий таркибда жой олган.

Испаниянинг кенгайтирилган рўйхатига «Реал»дан Дин Хейсен, Фран Гарсия ва ҳужумчи Гонсало Гарсия киритилган. «Барселона» эса 9 нафар футболчи билан энг кўп вакилга эга клуб бўлган.

Терма жамоанинг якуний таркиби кейинроқ эълон қилинади. Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026 учун 26 нафар футболчини танлайди ҳамда 55 кишилик рўйхатдан ташқари қўшимча гуруҳни ҳам белгилайди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 18:45, 12.05.2026.
Ўқилди: 366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик