«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес яна Англия Премьер-лигасига қайтиши кутилмоқда. Football Insider берган маълумотларга кўра, ушбу ёзда уругвайлик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Нуньеснинг ўзи ҳам Саудия Арабистонини тарк этиш йўлларини фаол изламоқда. Бунга клуб томонидан Карим Бензема билан шартнома имзоланганидан сўнг, Дарвиннинг асосий таркибдан чиқариб юборилгани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Дарвин Нуньес 2025 йилда «Ливерпуль»дан «Ал-Ҳилол»га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи саудияликлар сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг айни дамдаги қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













