Мадриднинг «Реал» клуби ичидаги вазият кескинлашда давом этмоқда. Журналист Рамон Альварес де Моннинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, кийиниш хонасида катта обрўга эга бўлган баъзи футболчилар клуб раҳбариятидан жамоа сардори ва ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени шу ёзда сотиб юборишни сўрашмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти учун Вальверденинг сотуви «жуда нозик» мавзу ҳисобланади. Бунга уругвайлик футболчининг «Реал» билан босиб ўтган узоқ ва муваффақиятли йўли сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни машғулот вақтида Вальверде ва бошқа бир ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ўртасида оғзаки низо келиб чиққан ва бу кийиниш хонасидаги муштлашувга айланиб кетган эди. Тўқнашув натижасида Вальверденинг боши ёрилиб, шифохонага етказилган. Клуб ҳар икки футболчини 500 минг евро миқдорида жаримага тортган.













