Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа ярим ҳимоячилари Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги жанжалга муносабат билдирди.

— Бу футболчилар ўртасидаги биринчи муштлашув эмас. Улар деярли ҳар мавсумда жанжаллашиб туради, чунки бир-бирини руҳлантиришади.

Футболчилар ўртасидаги жанжал жуда ёмон ҳолат бўлди, аммо бу ҳақда матбуот билиб қолгани ундан ҳам ёмони. Бундай ҳолатлар ҳар йили, ҳатто бир неча марта содир бўларди, лекин аввал ҳеч қачон маълумот ташқарига чиқмаган. Бу биринчи марта, — деди Перес матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 7 май, пайшанба куни машғулот пайтида Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида оғзаки тортишув келиб чиққан ва кейинчалик у кийиниш хонасида муштлашувга айлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ушбу тўқнашув натижасида уругвайлик футболчи бош қисмида жароҳат олган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳар икки футболчи 500 минг евро миқдорида жаримага тортилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:14, 12.05.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик