Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
30/10 18:30 Қўқон-1912 0-0 Қизилқум
30/10 18:30 Сўғдиёна 1-1 Бухоро
30/10 18:30 Хоразм 0-1 Пахтакор
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон - Насаф
31/10 17:00 Машъал - Динамо
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор - Андижон
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Расман: 78 ёшли Дик Адвокат ЖЧ-2026 учун Кюрасао терма жамоасига қайтди

Баҳо:
+ | -

Дик Адвокат яна Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Кюрасао футбол федерацияси (FFK).

78 ёшли мутахассис февраль ойида қизининг соғлиғидаги жиддий муаммолар туфайли миллий жамоани тарк этган эди ва унинг ўрнига Фред Рюттен бош мураббий этиб тайинланганди. 11 май куни Рюттен истеъфога чиққани маълум бўлди. У ўз қарорини жамоада бўлиниш манбаи бўлишни ва Жаҳон чемпионатига тайёргарликка халақит беришни истамаслиги билан изоҳлади. Аввалроқ футболчилар ва ҳомийлар Адвокатни бош мураббийлик лавозимига қайтаришни талаб қилишган эди.

FFK президенти Гилберт Мартинанинг сўзларига кўра, Адвокатнинг қайтиши аввалдан режалаштирилмаган — унинг номзоди фақат Рюттен истеъфога чиққанидан кейин муҳокама қилина бошлаган.

"Биз Адвокат билан фақат душанба куни, унинг имкониятларини баҳолаш учун боғландик ва бу Фред якшанба куни истеъфога чиққанидан кейин юз берди. Фреднинг кетиш қарори бутунлай бошқа сабаблар билан боғлиқ", — деди Мартина.

Кюрасао терма жамоаси 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 турнирида иштирок этади. Гуруҳ босқичида Кюрасао жамоаси Германия, Эквадор ва Кот-д'Ивуар билан куч синашади. Адвокат футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта бош мураббийга айланади.

Киритилди: 23:04, 12.05.2026.
Ўқилди: 1319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик