Кириш Регистрация

Лаутаро Мартинес Италия Кубоги финалида «Интер»нинг имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Лацио»га қарши бўлиб ўтадиган Италия Кубоги финали ҳақида ўз фикрларини билдирди. Учрашув бугун бўлиб ўтади. Жамоаларнинг Серия Адаги яқин орадаги баҳси «нерадзурри»нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган эди.

«Биз финалда албатта бошқача ўйин бўлишини кутмоқдамиз. «Лацио» — яхши ўйинчиларга эга, тактик жиҳатдан шаклланган жамоа, шунинг учун бизга осон бўлмайди. Бу финал, соврин ўртага тикилган — биз олдинда турган баҳсга тайёр бўлишимиз керак. Менимча, ажойиб ўйин бўлади. Гап тарих яратиш ёки ўтган мавсум учун реванш олиш ҳақида кетмаяпти — биз шунчаки имкон қадар кўпроқ кубокларни қўлга киритишни истаймиз. Уч йилдан бери Италия Кубогида зафар қучмадик, олдинда атиги бир қадам қолди. Барча фикрларимиз финалга қаратилган», — деди жамоа сардори клуб каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» муддатидан олдин Италия чемпиони деган номни нақд қилиб бўлган. Финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да (пайшанбага ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 08:39, 13.05.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик