Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Англия терма жамоаси аъзоси «Бавария» билан келишув арафасида турибди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон фаолиятини Мюнхеннинг «Бавария» клубида давом эттиришга розилик бериш арафасида. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб Bayern & Germany хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликлар кузатув кенгаши клуб спорт директори Макс Эберлнинг ушбу трансфер борасидаги режасини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Шунга қарамай, келишув амалга ошиши учун «қарғалар» футболчи учун сўралаётган нархни бироз пасайтиришларига тўғри келади. 25 ёшли англиялик футболчининг ўзи эса Бундеслига грандига ўтишни истамоқда ва клуб билан келишувга яқин келган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Энтони Гордоннинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаган, бироқ «Ньюкасл» ўз етакчиси учун кўпроқ маблағ талаб қилмоқда. Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:48, 13.05.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик