Кириш Регистрация

«Арсенал» юлдузининг оиласида келишмовчилик юзага келган бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Леандро Троссарднинг шахсий ҳаётида мураккаб давр бошлангани ҳақида инглиз ОАВлари хабар тарқатмоқда. Бундай шубҳалар футболчининг рафиқаси Лауранинг ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатларидан сўнг пайдо бўлди.

Бельгиялик аёл ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан турмуш ўртоғи билан тушган барча суратларини, жумладан, 2019 йилги тўй расмларини ҳам ўчириб ташлаган. У фақат фарзандлари — 9 ёшли Тьяго ва 3 ёшли Амадео билан тушган суратларини қолдирган, холос. Шунингдек, декабрь ойидан бери Лауранинг қўлида никоҳ узуги кўринмаётгани ҳам эътиборни тортган.

Маълумот ўрнида, Леандро ва Лаура қарийб 13 йилдан бери бирга эдилар. Бу воқеалар «канонирлар» учун муҳим паллада — 30 май куни Будапештда «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали арафасида юз бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Троссарнинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Киритилди: 11:02, 13.05.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик