Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Пеп Гвардиола: «Мураббийларни тинч қўйинг, лига бу ишларга аралашмагани маъқул»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунида турнир мотивациясини йўқотган рақибларга қарши ўйинлар ҳақидаги саволга жавоб берди. Бугун «шаҳарликлар» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилади.

Оливер Гласнер шогирдлари АПЛда ҳеч қандай турнир вазифасини бажармаяпти — жамоа бор эътиборини икки ҳафтадан сўнг «Райо Вальекано»га қарши бўлиб ўтадиган Конференциялар лигаси финалига қаратган. Шу сабабли журналистлар Гвардиоладан «лига сўнгги турларда асосий таркибни туширмаётган жамоаларга қарши чора кўриши керакми?» деб сўрашди.

«Мураббийлар нимани тўғри деб ҳисобласа, шуни қилишсин. Лига бу ишларга қанчалик кам аралашса, ҳаммамиз учун шунчалик яхши бўлади. Гласнер ва бошқа мураббийларни тинч қўйинг. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ», — дея иқтибос келтиради City Report испаниялик мутахассиснинг сўзларидан.

Маълумот учун, агар «Манчестер Сити» бугун «Кристал Пэлас»ни мағлуб этса, пешқадам «Арсенал» билан ўртадаги фарқни икки очкогача қисқартиради.

Киритилди: 11:10, 13.05.2026.
Ўқилди: 237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик