Кириш Регистрация

«Атлетико» Гризманнинг кетишига қандай тайёргарлик кўрмоқда? Клуб спорт директори жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби спорт директори Матеу Алемани жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнга ўринбосар излаш масаласи ҳақидаги саволга жавоб берди. «Матрасчилар»нинг юлдузи аллақачон «Орландо Сити» билан шартнома имзолаган — французнинг трансфери шу йилнинг ёзида амалга ошади.

«Антуаннинг ўрнини тўғридан-тўғри тўлдириб бўлмайди — худди шундай футболчини топишнинг иложи йўқ. Жамоага зарар етмаслиги учун биз муқобил вариантларни қидиришимизга тўғри келади. Бу бўйича аллақачон баъзи ғояларимиз бор. Режаларимиз бош мураббийнинг қарашларига тўлиқ мос келади», — дея Алеманининг сўзларини келтиради Atletico Universe.

Маълумот ўрнида, Диего Симеоне шогирдлари ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:22, 13.05.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик