Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимояни кучайтириш учун уч номзодни танлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш борасидаги ишларини жадаллаштирди. Sky Sports нашрининг хабарига кўра, манкунианликлар айни дамда бир йўла уч нафар футболчининг трансфери устида бош қотиришмоқда.

Инсайдларга кўра, «қизил иблислар» «Аталанта» вакили Эдерсон ҳамда «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, бергамоликлар аъзоси Эдерсоннинг «МЮ» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, «Юнайтед» учун «Брайтон» футболчиси Карлос Балеба ҳамон асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Клуб раҳбарияти ушбу трансфер бўйича сезиларли ишларни амалга ошириб бўлган. Манкунианликлар Балебанинг трансферини ЖЧ-2026 бошланишига қадар якунлашни мақсад қилишган.

Киритилди: 13:15, 13.05.2026.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик