Кириш Регистрация

Estadio Deportivo «Реал» ярим ҳимоячисидан узр сўради

Баҳо:
+ | -

Estadio Deportivo нашри «Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себальос ҳақида тарқатган ўз «инсайд»ини рад этишга мажбур бўлди. Аввалроқ нашр сайтида испаниялик футболчи Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде ўртасидаги можаро тафсилотларини клубдан ташқаридаги шахсларга сўзлаб бергани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Шунингдек, хабарда жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа Себальосни кийиниш хонасидаги ички маълумотларни ОАВ ходимларига етказишда гумон қилаётгани айтилганди. Бироқ орадан бир неча соат ўтиб, нашр расмий раддия билан чиқди.

«Футболчининг «айғоқчи» ёки «соткин» ролида иштирок этгани, «Реал Мадрид» кийиниш хонасидаги ички маълумотларни тарқатгани, шунингдек, жамоадошлари ўртасидаги гўёки содир бўлган можаро ҳақидаги хабарларни учинчи шахсларга етказгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Estadio Deportivo ушбу маълумотларни инкор этади ва футболчининг шаъни, имижи ҳамда профессионал обрўсига етказилган бўлиши мумкин бўлган зарар учун афсусда эканини билдиради», — дейилади нашр баёнотида.

Киритилди: 13:17, 13.05.2026.
Ўқилди: 1128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик