Кириш Регистрация

CTA «эл-класико»даги баҳсли эпизодда ВАР нима учун аралашмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Реал» (2:0) учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан баёнот берди.

Ўйиннинг 54-дақиқасида мадридликлар ярим ҳимоячиси Жууд Беллингем рақиб жарима майдончаси ичида Эрик Гарсиянинг тирсаги тегиши натижасида йиқилган эди. Англиялик футболчининг лаби ёрилиб, қон оққан бўлса-да, бош ҳакам Алехандро Эрнандес Эрнандес қоида бузилишини қайд этмади, ВАР тизими эса вазиятга аралашмади.

«Бу каби эпизодлардаги контактлар зарба кучи, қасддан қилинганлиги ва оқибатларига қараб баҳоланиши керак. CTA нуқтаи назарига кўра, бу ҳаракат ҳимояланаётган ўйинчининг табиий ҳаракат динамикаси доирасида содир бўлган — у ҳаракатланаётганда қўли билан рақибининг юзига тегиб кетган.

Бизнингча, майдонда қабул қилинган қарор ўз кучида қолдирилиши мумкин эди. Демак, биз турлича талқин қилиш мумкин бўлган вазиятга дуч келдик ва ВАР фалсафасига кўра, бу ерда яққол хато ҳақида гап кетаётгани йўқ. Шу боис, видеоассистентларнинг вазиятга аралашмагани протоколга мувофиқ келади», — дейилади CTA баёнотида.

Киритилди: 13:21, 13.05.2026.
Ўқилди: 1528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик