Кириш Регистрация

АПЛнинг сўнгги йўлланмаси кимга насиб этади? Чемпионшипда финалчилар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия Чемпионшипида Премьер-лигага йўл берадиган учинчи йўлланма учун курашадиган жамоалар номи аниқланди. Плей-оффнинг ярим финал босқичлари якунланиб, ҳал қилувчи баҳсда «Халл Сити» ва «Саутгемптон» жамоалари тўқнаш келадиган бўлишди.

«Халл» ярим финалда «Миллуолл» тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлди. Дастлабки ўйинда дарвозалар дахлсиз қолган бўлса (0:0), жавоб учрашувида «йўлбарслар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Иккинчи жуфтликда эса «Саутгемптон» «Мидлсбро»дан устун келди. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳам ҳисоб очилмаганди. Иккинчи ўйинда эса «авлиёлар» 2:1 ҳисобида зафар қучиб, элитага қайтиш имкониятини сақлаб қолишди.

АПЛ йўлланмаси тақдирини ҳал қилувчи ўйин 23 май куни Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:31, 13.05.2026.
Ўқилди: 1315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик