Кириш Регистрация

«Челси» Алонсонинг шартларига рози бўлишга тайёр

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ устози Хаби Алонсо Лондоннинг «Челси» клубига тайинланишига яқин турибди. The Touchline нашрига кўра, Алонсо «Челси»нинг Луис Энрике «ПСЖ»да яратган лойиҳага ўхшаш режасига ишонмоқда.

Бироқ, испаниялик мутахассиснинг асосий талабларидан бири — таркиб ва муҳим спорт қарорлари устидан тўлиқ назорат ўрнатишдир. Таъкидланишича, «кўклар» раҳбарияти бунга рози бўлишга тайёр, чунки улар жамоанинг собиқ устози Энцо Мареска билан бўлган муносабатларда йўл қўйилган хатоларни такрорлашни исташмаяпти.

36-турдан кейин «Челси» Премьер-лига турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди ва еврокубокларсиз қолиш хавфи остида. Мавсум якунишига икки тур қолганда лондонликлар кучли еттиликдан тўрт очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 15:41, 13.05.2026.
Ўқилди: 1099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик