Кириш Регистрация

Мануэль Нойер «Бавария» билан маоши камайтирилган ҳолда янги шартнома бўйича келишувга эришди — Флориан Плеттенберг

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер клуб билан янги шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

«40 ёшли афсонавий футболчи шартномасини 2027 йилгача узайтирмоқда. Тўлиқ келишувга эришилди. Маош қисқартирилди — ҳозирда у солиқлардан ташқари йилига тахминан 20 миллион еврони ташкил этмоқда.

Имзо чекиш маросими, агар имконият бўлса, шанба куни «Кёльн»га қарши мавсумдаги сўнгги уй учрашувидан олдин ўтказилиши кутилмоқда. «Бавария» расмий эълонни тайёрламоқда», — деб ёзди Флориан Плеттенберг.

Мануэль Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келмоқда. У клуб билан 13 карра Германия чемпиони ва икки карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:38, 13.05.2026.
Ўқилди: 609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик