Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Испания терма жамоаси мураббийи Ямалнинг ЖЧ-2026да иштирок этиши ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте миллий жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ҳақида гапирди ва дастлабки рўйхат тафсилотлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик мутахассиснинг айтишича, турнир учун якуний рўйхатга 26 нафар футболчи киритилади. Шу билан бирга, тайёргарлик йиғинига қўшимча ўйинчилар ҳам жалб этилади. Улар 4 июнь куни Ла-Корунья шаҳрида Ироққа қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида иштирок этиб, шундан сўнг терма жамоа қароргоҳини тарк этади.

Луис де ла Фуэнтенинг таъкидлашича, терма жамоа штаби жароҳат олган футболчиларнинг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. У жамоа етакчилари Ламин Ямал, Нико Уильямс ва Микель Мерино жаҳон чемпионатининг илк ўйинларигача сафга қайтишига ишонч билдирди.

— Ўйлашимча, Ламин, Нико ва Микель жаҳон чемпионатининг биринчи ўйинига тайёр бўлади. Агар бўлмаса — иккинчи ёки учинчи ўйингача тикланади. Жиддий муаммолар йўқ, — деди мураббий Sport.es нашрига.

Шунингдек, Луис де ла Фуэнте Гави ва «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг терма жамоага чақирилиши эҳтимоли ҳақида ҳам фикр билдирди, аммо аниқ исмларни очиқламади.

— Бизда жуда универсал ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган жамоа бор. Бу — асосий кучли томонларимиздан бири, — деди мураббий.

Мураббий алоҳида равишда дарвозабонлар чизиғига ҳам тўхталди. Унинг сўзларига кўра, дастлабки рўйхатга олти нафар голкипер киритилган, аммо жаҳон чемпионатига фақат уч нафар дарвозабон боради.

— Дунёнинг энг яхши ўн дарвозабонидан олтитаси — испанияликлар. Турнирга уч нафар голкипер йўл олади ва уларнинг барчаси ўз клубларида асосий таркиб футболчилари ҳисобланади, — дея таъкидлади Луис де ла Фуэнте.

Мутахассис Давид Райяни алоҳида эътироф этди, шунингдек, Унаи Симон, Жоан Гарсия ва Алекс Ремиро номларини ҳам тилга олди. Унинг айтишича, улар орасидан танлов қилиш жуда қийин бўлади.

Бундан ташқари, мураббий Корнельяда Мисрга қарши ўртоқлик ўйини вақтида содир бўлган ирқчилик билан боғлиқ можароларга ҳам муносабат билдирди. Ўша баҳсда мухлислар ҳақоратли шиорлар айтгани хабар қилинган эди.

— Испания ирқчи давлат эмас. Футболдан зўравонлик ва нафратни тарқатиш учун фойдаланаётган инсонлар ҳам футболдан, ҳам кўчалардан четлатилиши керак, — деди терма жамоа устози.

Луис де ла Фуэнте 2030 йилги жаҳон чемпионати финалининг эҳтимолий мезбони ҳақида ҳам фикр билдирди. У ҳал қилувчи учрашув Испанияда ўтишини исташини айтди, аммо «Сантьяго Бернабеу», «Камп Ноу» ва Касабланкадаги «Ҳассан II» стадиони ўртасидаги баҳсда аниқ бир аренани қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

Сўнггида мураббий Мадриднинг «Реал» клубидаги инқироз ва Жозе Моуриньо тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ҳам муносабат билдирди.

— Моуриньо «Реал» учун ечим бўладими-йўқми, билмайман. Аммо у буюк мураббий, — деди Луис де ла Фуэнте.

Манба: sports.kz
Киритилди: 17:50, 13.05.2026.
Ўқилди: 208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4422]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4102]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2418]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2239]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2091]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1982]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1923]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1538]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1510]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик