Кириш Регистрация

Каземиро Модрич билан бўлган қизиқ воқеани ёдга олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро «Реал»даги собиқ жамоадоши Лука Модрич билан боғлиқ қизиқарли хотирани бўлишди.

Бразилиялик футболчи Рио Фердинанднинг подкастида Мадрид клуби билан иккинчи бор ЕЧЛда ғолиб чиққанларидан кейинги воқеани сўзлаб берди.

«Иккинчи бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанимиздан сўнг Лука Модрич шундай деди: «Биз яна икки марта ютишимиз керак!». Мен эса унга: «Лука, сен кўп ичиб юборибсан шекилли», деб жавоб бердим. У эса ўз сўзида туриб олди: «Йўқ, йўқ, биз албатта яна иккита кубокни қўлга киритишимиз шарт». Якунда эса биз яна уч бор ушбу турнирда зафар қучдик», — дейди Каземиро.

Маълумот учун, Каземиро 2013-2022 йиллар давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилган. У ўзининг мадридликлар сафидаги иккинчи ЕЧЛ кубогини 2016 йилда қўлга киритган эди.

Киритилди: 18:06, 13.05.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик