Кириш Регистрация

Переснинг ваъдаси иш бермади

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария» тўсиғидан ўтиш учун футболчиларга катта миқдорда мукофот пули ваъда қилгани маълум бўлди.

AS нашрига таяниб The Touchline хабар беришича, Перес ярим финал йўлланмаси учун ҳар бир футболчига 500 минг евродан бонус таклиф қилган. Клуб раҳбарияти бундай рағбат жамоа учун қўшимча мотивация бўлади, деб ҳисоблаган.

Бироқ Альваро Арбелоа шогирдлари Мюнхен клуби тўсиғидан ўта олишмади. Мадридликлар дастлаб ўз уйларида (1:2), сўнгра сафарда (3:4) имкониятни бой беришди. Шу тариқа, «Реал» 2025/2026 йилги мавсумни бирорта совринсиз якунлайдиган бўлди. Яқин ҳафталар ичида жамоага янги бош мураббий тайинланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари тўқнаш келишади. Турнирнинг бош соврини учун баҳс 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:09, 13.05.2026.
Ўқилди: 1549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик