Кириш Регистрация

Сердар Азмун Россияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Эронлик ҳужумчи Сердар Азмун келаётган ёзги трансфер ойнасида Россия чемпионатига қайтиши мумкин. Ушбу имкониятни футболчининг агенти Меҳди Хагитали истисно этмади.

«Сердар Россияга қайтишдан доим хурсанд! Шу ёзда қайтиш имконияти, албатта, мавжуд. Агар РПЛ клубларидан биридан муносиб таклиф тушса, биз уни кўриб чиқишга тайёрмиз», — дея Хагиталининг сўзларини келтиради Sport24.

Шу билан бирга, агент ҳозирда Азмуннинг трансфери бўйича бирорта ҳам аниқ таклиф йўқлигини қўшимча қилди.

Маълумот учун, 31 ёшли Сердар Азмун айни дамда БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчини 7 миллион еврога баҳолашган. Эслатиб ўтамиз, Азмун фаолияти давомида Россияда «Рубин», «Ростов» ва «Зенит» жамоаларида тўп сурган.

Киритилди: 18:49, 13.05.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик