Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Ювентус» Бернарду Силва учун Роналду ва Канселу ёрдамидан фойдаланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, Туриннинг «Ювентус» клуби 31 ёшли португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Италияликлар Силвага йилига «тоза» 6 миллион евро маош ва қўшимча 2 миллион евро бонус (ЕЧЛга йўлланма ҳамда голлар ва ўйинлар сони учун) таклиф қилишга тайёр. Келишув 2+1 кўринишида бўлиши кўзда тутилган.

Ҳозирда эркин агент мақомида бўлган Бернарду Силва ушбу таклифни кўриб чиқмоқда. Маълумотларга кўра, у Италиядаги шароитлар ҳақида собиқ «Ювентус» аъзолари — Криштиану Роналду, Жоау Канселу ва Данило билан маслаҳатлашган. Уларнинг барчаси Силвага Турин клубига ўтиш ғоясини маъқуллаб, ижобий фикрлар билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва 9 йиллик муваффақиятли фаолиятидан сўнг шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши расман тасдиқланган. 

Киритилди: 22:15, 13.05.2026.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик