Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Лион» афсонаси ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди

Баҳо:
+ | -

«Лион» клуби собиқ ҳужумчиси ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Флери Ди Налло 83 ёшида вафот этди.

Франциялик афсонавий футболчи «Лион» сафида барча турнирларда 494 та учрашувда майдонга тушиб, 222 та гол уришга муваффақ бўлган. Ушбу натижа ҳозиргача клуб тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.

Жамоа таркибида Ди Налло уч бор Франция кубоги (1964, 1967, 1973) соҳибига айланган ва бир марта мамлакат Суперкубогида (1973) зафар қучган.

Фаолияти давомида у «Лион»дан ташқари «Ред Стар» ва «Монпелье» каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Франция терма жамоаси сафида эса 10 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйган.

Киритилди: 22:20, 13.05.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик