Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

УЕФА «Негрейра иши» бўйича «Барселона»ни жазолай олмайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Барселона» устидан УЕФАга шикоят қилиш ва махсус ҳисобот топширишни режалаштираётганига қарамай, Европа футбол ассоциацияси Каталония клубига нисбатан спорт санкцияларини қўллай олмаслиги маълум бўлди.

Шу ҳафта бошида Перес шов-шувли матбуот анжумани ўтказиб, «Барселона»ни ва ҳакамлар тизимини коррупцияда айблаган ҳамда тегишли ҳужжатлар УЕФАга тақдим этилишини тасдиқлаган эди.

«УЕФА бизга тўлиқ ҳужжатларни юборишга рози бўлди. Мен бу ерга ҳакамлар «Барселона»нинг пуллари эвазига бойиб кетишига қараб туриш учун келганим йўқ. Мен курашиш учун келдим ва бу борада сукут сақлай олмайман. Жаҳон футболида бунга ўхшаш ҳолат кузатилмаган. Ҳакамлар қўмитаси президенти буни унутишимиз кераклигини айтмоқда. Лекин қандай қилиб унутиш мумкин?» — деган эди Перес.

Бироқ, ҳуқуқий маълумотларга кўра, УЕФА спорт йўналиши бўйича «Барселона»га чора кўра олмайди. Бунга сабаб — Испания спорт қонунчилигидаги даъво муддатининг ўтиб кетганидир.

Хабар қилинишича, «Негрейра иши» бўйича эҳтимолий интизомий қоидабузарликлар 2023 йилда жамоатчиликка ошкор бўлгунига қадар ўз кучини йўқотган. Испания футбол қоидаларига кўра, энг оғир спорт ҳуқуқбузарликлари учун уч йиллик чеклаш муддати белгиланган. Бу эса ҳозирда ҳеч қандай ишни қайта очиш имконини бермайди.

Эслатиб ўтамиз, гап «Барселона» томонидан 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда ҳакамлар қўмитасининг собиқ мутасаддиси Хосе Мария Энрикес Негрейра ва унинг ўғлига «ҳакамлик бўйича маслаҳат ҳисоботлари» учун тўланган 7,3 миллион евро маблағ ҳақида бормоқда.

Киритилди: 22:52, 13.05.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик