Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Рекордга 9 қадам қолганда: Фликнинг «Барселона»си Гвардиола натижасини янгилай олмади

Баҳо:
+ | -

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» Ла Лиганинг 36-турида кутилмаган натижа қайд этди. Муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган каталонияликлар меҳмонда «Алавес»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳс «кўк-анорранглилар» учун нафақат мағлубият, балки узоқ давом этган рекорд сериянинг тўхташи билан ҳам тарихда қолди. Жамоа чемпионат доирасида қаторасига 55 та ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмаётган эди. Охирги марта «Барселона» 2024 йилнинг декабрь ойида рақиб дарвозасини ишғол қила олмаганди.

Амалдаги чемпионлар мутлақ рекордни янгилай олишмади. Ла Лига тарихидаги энг узоқ голли серия ҳамон Хосеп Гвардиола ва Тито Виланова давридаги «Барса»га тегишли бўлиб қолмоқда. Ўшанда жамоа 2012 йил бошидан 2013 йил кузигача кетма-кет 64 ўйинда гол уришни уддалаган.

Маълумот учун, «Алавес» билан баҳс каталонияликлар учун турнир жадвали жиҳатидан аҳамиятсиз эди, чунки жамоа ўтган турдаёқ чемпионликни қўлга киритиб бўлган.

Киритилди: 10:35, 14.05.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик