Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Сен ЖЧга бормайсан!»: Неймар ўзини ҳақорат қилган мухлисга ажойиб жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Бразилия кубоги 1/16 финали доирасида «Сантос» меҳмонда «Коритиба» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда 34 ёшли Неймар голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди.

Бироқ ўйиннинг энг диққатга сазовор воқеаси 84-дақиқада, футболчи захирага олинаётган пайтда юз берди. Стадиондаги «Коритиба» мухлисларидан бири майдонни тарк этаётган юлдузга қарата: «Сен жаҳон чемпионатига бормайсан!» деб бақирди.

Неймар бунга жавобан кулиб қўйди ва мухлисга «ҳаво бўсаси»ни йўллаб, шундай деди: «Шундайми? Сен эса турнирни уйингда ўтириб томоша қиласан».

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни бўлажак мундиал учун 55 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган рўйхатга киритгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Якуний қайдномадан эса фақат 26 нафар футболчи жой олади.

Киритилди: 11:07, 14.05.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик