Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гвардиола Фоден ва Бернарду Силва ўртасидаги асосий фарқни айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячилари Фил Фоден ва Бернарду Силвани ўзаро солиштирди. Англиялик футболчи мавсум якунида клубни эркин агент сифатида тарк этадиган португалияликнинг вориси сифатида кўрилмоқда.

Гвардиоланинг фикрича, икки футболчи майдонда турлича вазифаларни бажаради.

«Улар жуда фарқли ўйинчилар. Фил рақиб жарима майдончаси атрофида хавфлироқ, Бернарду эса ўйинни глобал маънода яхшироқ ўқийди», – дея мутахассиснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Маълумот учун, чоршанба куни «шаҳарликлар» Премьер-лига доирасида «Кристал Пэлас»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу баҳсда Фил Фоден иккита голли узатмани амалга ошириб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва жорий мавсум якунлангач, «Манчестер Сити» билан хайрлашиши кутилмоқда.

Киритилди: 11:10, 14.05.2026.
Ўқилди: 162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик