Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«ПСЖ» президенти жамоанинг навбатдаги чемпионлигига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Франция Лига 1 баҳсларида асосий таъқибчиси «Ланс» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги чемпионлик титулини нақд қилди. Парижликларга ғалаба келтирган голларга Хвича Кварацхелия ва Ибраима Мбайе муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари турнир жадвалида таъқибчиларидан 9 очкога ўзиб кетишди ва сўнгги тур олдидан етиб бўлмас масофага чиқиб олишди. Клуб президенти Нассер ал-Ҳелайфий ушбу муваффақиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз Франциянинг 14 карра чемпиони бўлганимиздан фахрланамиз. Футболчиларни, Луис Энрикени, Луиш Кампушни ва бутун штабни ушбу натижа билан табриклайман. «ПСЖ»нинг асл юлдузи — бу ажойиб мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб турадиган яхлит жамоадир. Энди бор эътиборимизни Будапештда ўтадиган ЕЧЛ финалига қаратамиз. Олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп», — дея ал-Хелайфийнинг сўзларини келтиради PSG Community.

Маълумот учун, «ПСЖ» 17 май куни сўнгги тур доирасида «Париж» клуби билан дербида иштирок этади. 30 май куни эса Чемпионлар Лигаси финалида Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:39, 14.05.2026.
Ўқилди: 112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик