Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Арсенал» ходимлари ЕЧЛ финали учун белгиланган йўл харажатларидан норози бўлишмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клубининг бир қатор ходимлари Чемпионлар Лигаси финалига бориш харажатлари юқорилиги сабабли раҳбариятдан норози бўлишмоқда. The Telegraph нашрининг хабар беришича, 30 май куни Будапештда бўлиб ўтадиган баҳсга чартер рейси билан бориш учун ходимлар тахминан 1030 евро тўлашлари керак.

Клуб ташкилий ишларга жалб этилмаган ходимларига ўйин учун бепул чипта тақдим этади, бироқ йўл ҳақи тўловли бўлиб қолмоқда. Ходимларга мустақил равишда бориш имконияти ҳам берилган, лекин клуб эҳтимолий чемпионлик парадига ўз вақтида қайтиб келишни таъминлаш учун чартер рейсидан фойдаланишни талаб қилиши мумкин.

Эътиборли жиҳати, «Арсенал»нинг ушбу ёндашуви финалнинг иккинчи иштирокчиси «ПСЖ» позициясидан кескин фарқ қилади. Париж клуби раҳбарияти ўз ходимларининг финалга бориш ва чипта харажатларини тўлиқ қоплаб беришини маълум қилган.

Лондон клуби вакиллари эса парвоз нархи «Арсенал» томонидан белгиланмаганини таъкидлашмоқда. Ҳозиргача ходимларнинг тахминан учдан бир қисми таклиф қилинган шартларга рози бўлиб улгурган.

Киритилди: 11:53, 14.05.2026.
Ўқилди: 271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик