Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Флик: «100 очколик рекорд энди имконсиз, лекин бу — футбол»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Алавес»дан қабул қилинган мағлубиятдан (0:1) сўнг жамоанинг бу мавсумдаги асосий мақсадларидан бири амалга ошмай қолганини тан олди.

Ўйиндан олдин каталонияликлар ушбу мавсумда жами 100 очко жамғаришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган эди, бироқ кутилмаган мағлубият бу имкониятга нуқта қўйди.

«Биз чемпионатда 100 очко жамғармоқчи эдик, лекин энди бунинг иложи йўқ. Нима ҳам дердик, бу — футбол. Мағлубиятга қарамай, бугунги ўйинда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим. Ишлашда давом этишимиз ва кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак», — деди германиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «Барселона» 36-турдан сўнг 91 очко жамғариб турибди. Жамоа муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган бўлса-да, қолган икки турдаги ғалаба ҳам энди уларга 100 очколик довонни забт этиш имконини бермайди.

Айни дамда «кўк-анорранглилар» иккинчи ўриндаги «Реал Мадрид»дан 14 очко олдинда бормоқда, бироқ «қаймоқранглилар» ушбу турдаги ўз ўйинларини ҳали ўтказишмаган.

Киритилди: 12:07, 14.05.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5640]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3745]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3301]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3169]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3090]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2957]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2784]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2529]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2330]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2037]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик