Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Хасселбайнк Хаби Алонсонинг «Челси»даги эҳтимолий келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби собиқ ҳужумчиси Жимми Флойд Хасселбайнк мадридликлар собиқ устози Хаби Алонсонинг Лондон клуби бошқарувига келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Ҳасселбайнкнинг фикрича, испаниялик мутахассиснинг «Реал»даги фаолияти муваффақиятсиз бўлмаган, бироқ унинг ўзига хос бошқарув услуби бор.

«Менимча, Алонсо «Реал»да ёмон ишламади. Гап шундаки, у жамоани ўз қарашлари бўйича бошқаришни хоҳлайди ва футболчилар унга тўлиқ эргашиши керак деб ҳисоблайди. Юлдуз футболчилар билан ишлашда эса клубнинг қўллаб-қувватлаши зарур. Агар «Челси» уни танласа, жиловни тўлиқ унинг қўлига топшириши керак. Доим айтганман: кимни мураббий этиб тайинласанг, унга бошқариш имконини бер. Футболчилар қарорни мураббий қабул қилишини билишлари лозим», — деди Хасселбайнк Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январига қадар «Реал Мадрид»ни бошқарган эди. Унгача эса мутахассис Леверкузеннинг «Байер» жамоасида муваффақиятли фаолият юритган.

Киритилди: 12:54, 14.05.2026.
Ўқилди: 161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик