Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Перес «Реал»нинг ЕЧЛдан чиқиб кетганида ҳакамни айблади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши кечган жавоб учрашувидан (3:4, умумий ҳисоб — 4:6) сўнг ҳакамлик борасида кескин фикр билдирди.

Мадридликлар ушбу мағлубиятдан сўнг турнирдаги иштирокларини якунлади. Ўйиннинг 86-дақиқасида «қироллик клуби» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга рақиб майдонида Ҳарри Кейнга нисбатан фол ишлатди ва ҳуштакдан сўнг тўпни рақибга бермай, вақтни чўзди. Учрашув бош ҳаками Славко Винчич ушбу ҳаракати учун Камавингага иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Флорентино Перес El Chiringuito телеканали эфирида ҳакамнинг бу қарори ўйин тақдирига таъсир қилганини таъкидлади.

«Ҳакам бизнинг Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқишимизни хоҳламади. Менимча, у Камавингада аллақачон сариқ карточка борлигини англамади. Ҳакамда ёмон ният бўлган деб ўйламайман, лекин у катта хатога йўл қўйди», — деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» икки ўйин натижасига кўра «Бавария»га имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Киритилди: 13:12, 14.05.2026.
Ўқилди: 172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик