Кириш Регистрация

«ПСЖ» сўнгги 15 йилда Франциянинг қолган барча клубларидан кўпроқ соврин ютди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 29-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Ланс»ни мағлуб этган (2:0) «ПСЖ» навбатдаги чемпионликни қўлга киритди. Луис Энрике шогирдлари ушбу ғалаба орқали нафақат титулни ҳимоя қилишди, балки ҳайратланарли статистик кўрсаткични ҳам қайд этишди.

Қатарлик инвесторлар клубни сотиб олган 2011/12 йилги мавсумдан буён «Пари Сен-Жермен» жами 41 та совринга эга чиқди (шундан 38 таси Франция ички мусобақаларида). Бу вақт оралиғида Франциянинг қолган барча клублари биргаликда жами 14 тагина ғалабага эришишган.

Бошқача айтганда, Париж клубининг бир ўзи сўнгги 15 йил ичида мамлакатдаги барча рақибларининг умумий совринларидан уч баравар кўпроқ муваффақиятга эришган. «ПСЖ»дан ташқари фақатгина «Лилль» ва «Лион» жамоалари ушбу даврда бир мартадан кўп (иккитадан) соврин ютишга муваффақ бўлишди, холос.

Киритилди: 13:26, 14.05.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик